Икки нафар пара дзюдочимиз бронза медаллари учун курашни давом эттиради

Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида -100 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шариф Ҳалилов чорак финалда Буюк Британия вакили Кристофер Скеллига қарши татамига чиқди.

Афсуски, ушбу курашда ҳамюртимиз иппон баҳоси эвазига 10:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Бироқ Ҳалилов бронза медали учун курашни давом эттиради. У ўтиш баҳсида япониялик Ёшиказу Матсумотога қарши татамига чиқади.

Эркаклар ўртасида -90 кг вазн тоифасида чорак финалда иштирок этган ҳамюртимиз Шуҳрат Бобоевга ҳам британиялик пара дзюдочи рақиблик қилди.

“Олтин очколар”га қадар давом этган курашда Бобоев пассивлиги учун 3 марта огоҳлантирилди ва натижада британиялик Эллиот Стюарт ғолиб деб топилди.

Энди Бобоев ҳам бронза медали учун курашни давом эттиради. Унга бу йўлда қозоғистонлик Жанбота Аманжол рақиблик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
29/08/2021 12:24
Омад.