Икки немис гранди бир мураббийга эҳтиёж сезмоқда
Ads

Франциянинг “Ницца” клуби устози Люсьен Фавр фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.

Хабарларга қараганда Дортмунднинг “Боруссия” ҳамда Мюнхеннинг “Бавария” клублари 60 ёшли швейцариялик мутахассисни ўзларига жалб этишмоқчи. Эслатиб ўтиш лозимки, дортмундликлар у билан ўтган йилнинг ёзида ҳам музокаралар ўтказишган, якунда эса Фавр “Ницца”ни танлаган эди.

Таъкидлаш керакки, Фаврнинг француз клуби билан тузган шартномасига кўра ёзда уни ўз сафида кўришни истаган жамоалар 5 млн еврога харид қилишлари мумкин.