Иккита футболчи сабаб Орландодаги баҳс бекор қилинди
Америка футбол лигаси (МЛС) доирасида бугун бўлиб ўтиши режалаштирилган "Ди Си Юнайтед" - "Торонто" баҳси номаълум муддатга қолдирилди.
Инглиз матбуоти маълумотига кўра, ушбу жамоалардаги иккита футболчида коронавирусга ўтказилган тестда мусбат жавоб олинган. Манбада футболчиларнинг исмлари ошкор қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси сабаб МЛС баҳслари 12-мартда тўхтатилган ва 9-июльда қайта тикланган эди.
Фикрлар