Икром Алибоев: “Бухоро”ни мағлуб этмоқчимиз

 

Pepsi Суперлига 11-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Бухоро” учрашуви олдидан “темирйўлчилар” жамоасининг ярим ҳимоячиси Икром Алибоев клуб расмий сайтига ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

– Ушбу учрашувга тайёргарлик жараёни аъло даражада кечди. Жамоамизнинг охирги ўйинлардаги ғалабалари бизга ўз кучимизга ишончни қайтармоқда. Шу сабабдан ҳам жамоамизда кайфият айни пайтда анча яхши. “Бухоро” билан ўйинда ҳам мақсадимиз – 3 очкога эга чиқиш ва ишқибозларимизни чиройли ғалаба билан хушнуд этиш, – деди Алибоев.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Бухоро” учрашуви бугун, 11 май куни соат 20:30 да бошланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!