Икром Алибоев учун мавсум муддатидан аввал якунланди
Ads

Тошкентнинг "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Икром Алибоев учун мавсум муддатидан аввал якунланди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича 23 ёшли футболчи "Нефтчи" жамоасига қарши ўйинга тайёргарлик доирасида кечган машғулот пайти кутилмаганда жароҳат олган. Шифокорлар футболчига ўнг оёқ сон мушагининг йиртилиши ташхиси қўйишди.

Шу боис Алибоев яқин вақт ичидаги учрашувларда жамоамизга ёрдам бера олмайди.