Илдар Маматказин: "У Суперлиганинг энг хавфли ва кучли ҳужумчиси"

  • 27 Dec 21:43
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Андижон” жамоаси сардори Илдар Маматказин якунига етган мавсумда ҳам етакчилик хусусиятларини намойиш қилди ва жамоанинг муваффақиятларига ўз ҳиссасини қўшди. Футболчи ортда қолган чемпионат борасида фикр билдирди.

- Илдар "Андижон"да иккинчи ёшлигингизни ўтказяпсиз, десак бўладими? Ҳар ҳолда бу йил ҳимоячи бўлишингизга қарамай, 2 та гол урдингиз ва барқарор ўйнадингиз...

- Шунақа деса ҳам бўлади. Биринчи ўринда профессионаллик. Ёшингиз ўтган сари профессионалликка кўпроқ эътибор бериш муҳим. Машғулотларда кўпроқ тер тўкиш керак. Ҳа, тўғри, ҳимоячи бўлишимга қарамасдан 2 та гол урдим. Кўпроқ гол урсам ҳам бўларди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоамга фойдам текканидан хурсандман.

илдар5

- Умуман, 2023 йил сиз учун нимаси билан ёдда қоладиган бўлди?

- Эсда қоларли натижалар бўлди, айниқса, лидер жамолар билан яхши натижаларга эришдик.

- "Андижон"нинг ушбу мавсумдаги иштирокини ижобий баҳолашмоқда. Бу борада нима деган бўлардингиз?

- Мавсум бошидаги вазифамиз 10 таликка кириш эди. Албатта, яхши натижа бўлди, бу мураббий томонидан берилган кўрсатмаларни тўғри бажарилиши ва энг асосийси, бу коллектив! Коллективсиз футболда ҳеч нарсага эришиш қийин.

илдар_1

- Ҳимоячи сифатида сизга бу йил қайси ҳужумчи хавф туғдирди?

- Менга “Сурхон” ҳужумчиси яхши таассурот қолдирди. Лекин энг хавфли ҳужумчи Рубин Хебай! Бу менинг жамоадошим бўлгани учун айтмаяпман. Чунки машғулотларда шуни сездим, у Суперлиганинг энг хавфли ва кучли ҳужумчиси!

- Жиянингиз Ислом Маматказин бу йил анча қўшди ва бемалол сизга рақобатчига айлана оляпти. Ундан бундай кўтарилишни кутганмидингиз?

- Албатта, кутганман. Исломда яхши потенциал бор, фақат шу потенциални янада яхши ривожлантириш керак. Ўз устида кўпроқ ишлаш керак. Буни унинг ўзи ҳам тушуниб турибди.

илдар3

- Янги мавсумда нималарни режалаштиряпсиз ва нималар кутяпсиз?

- Янги йилга фақат яхши ният қиляпман. Худо хоҳласа, мухлисларимизни янада хурсанд қилмоқчимиз. Шу ўринда ҳаммани кириб келаётган янги йил билан табрикламоқчиман.

 

Comments

You must be logged in to commet!