Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси мундиалдаги илк тайинловни олди
АҚШ, Канада ва Мексикада ўтаётган ФИФА Жаҳон чемпионати баҳслари қизғин паллага кириб бормоқда. Мусобақанинг навбатдаги учрашувларидан бири ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ишониб топширилди.
ФИФА ҳаками Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси 20 июнь куни Тошкент вақти билан соат 03:00'да бўлиб ўтадиган Шотландия — Марокаш учрашувини бошқариб боради.
Ўзбекистонлик ҳакамларга мазкур учрашувдаги фаолиятларида муваффақият тилаймиз.

Фикрлар