Илҳом Мўминжонов: "Футболда кам хато қилган жамоа ютади"

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 2-турида “Қизилқум”ни қабул қилди. Аммо “Нефтчи” 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувдан кейин фарғоналиклар устози Илҳом Мўминжонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугунги ўйинда жуда кўплаб хавфли вазиятларни яратдик, йигитларимиз ҳам яхши ҳаракат қилишди, аммо, гол урмасанг, ютуқ бўлмайди. Қўпол ҳатолар эвазига бугун мағлуб бўлдик. Бундан кейин Кубок ўйинларидаги юришимиз анча мушкул бўлади. Энди мусобақанинг навбатдаги босқичига чиқишимиз учун фақат ғалаба қозонишимиз зарур.

Етакчи футболчимиз Лутфулла Тўраевнинг жароҳати бор. Лекин ҳозирда унинг позициясида Аброр Исмоилов билан Сирожиддин Қўзиев яхши ўйин намойиш этяпти, деб ўйлайман. Майдон марказида ишонч билан ҳаракатлансак, ҳужумда бироз оқсаяпмиз ва кўп ҳолларда ҳатоликка йўл қўйяпмиз. Футболда эса кам хато қилган жамоа ютади.

Кейинги тур баҳсларида аста-секин яхши натижаларга эришиб, чемпионатимиздаги ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак”, - дейди бош мураббий.

"Нефтчи" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!