Илҳом Мўминжоновга ҳам кафил топилиб, унинг дисквалификацияси қисқартирилди. Энди мураббий қачон фаолиятини бошлайди?

2019 йилнинг 1 апрелида ЎФА Этика қўмитаси томонидан “Навбаҳор” футбол клубининг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов 4 йил муддатга футболдаги ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилган эди.

2020 йилнинг 3 январида “Сурхон” футбол клуби Этика қўмитасига Илҳом Мўминжонов ишини қайта кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилди.

Мазкур мурожаатда “Сурхон” футбол клуби кафил сифатида Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификацияси бўйича қарорни қайта кўриб чиқиб, унинг мураббийлик фаолияти тикланиши сўралган.

Мазкур мурожаат ЎФА Этика қўмитаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Қолаверса, Илҳом Мўминжонов чин кўнгилдан пушаймон эканлиги, шунингдек, уни дисквалификация қилишда асосан бир томонлама далилларга асосланганини билдирди. Бундан ташқари Илҳом Мўминжонов Этика қўмитасига вазиятни янада яхшироқ ўрганиш учун қўшимча маълумотлар ва ўзи фаолият юритган футбол клублари ходимларининг у ҳақидаги тавсифномаларини тақдим этди.

Этика қўмитаси томонидан “Сурхон” футбол клубини Мўминжоновнинг бундан кейинги фаолиятига кафолат бераётганлиги, “Навбаҳор” клубининг ходимлари ва футболчилари томонидан унга нисбатан ижобий тавсиф берилганлиги, ўтган бир йил давомида мураббийнинг мазкур ҳолат юзасидан зарур хулосалар чиқарганлиги ва пушаймон бўлганлиги инобатга олиниб, Илҳом Мўминжоновга нисбатан қўлланилган 4 (тўрт) йил муддатга футболдаги ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш интизомий жазо чораси қисқартирилди. Эндиликда ЎФА Этика қўмитаси қарорига кўра Илҳом Мўминжонов дисквалификацияси 2020 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Шу билан бир қаторда, мазкур мураббий томонидан келгусида бу каби салбий ҳолатларга йўл қўйилган тақдирда қатъий чора кўрилиши белгилаб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, бир пайтлар Самвел Бабаянга "Бунёдкор" кафил бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ramzis ll
25/02/2020 13:54
Surxon katta tashlabti shekilli UFAga, qachon yo'q bo'ladi korrupsiya.
Абдусамат Жураев
25/02/2020 15:38
СОККАНИ БОССССС ИЛХОМ НАВБАТ СУРХОН НИ ПУЛАРИГА УРГАНГАН КУНГИЛ УЛГАНДА КОЛАДИ ЙИГВОГАН БОЛАРИ ХАММАСИ ОЙЛИК ПАПАЛАМГА УЙНАЙДИГАН КЕРАКЛИК ВАКТДА О:2 НИ 3:2 КИЛИБ ОЛАВЕРАДИ БОТИР ДАРБОЗАБОННИ ЧАКИРВОЛ УЗИГА УЗИ УРИПТУРАДИ ЭГРИНИ ШУМ ТУЗАТАДИ
Ibrohim Kuziev
25/02/2020 15:14
Ufa ni hama aldasa buladi shunchali soda
Tashkilot bekor 4 yil jazo si qogani yaxshidi
Shuning uchun superliga stadonga muxlishlar kelmaydi
Абдусамат Жураев
25/02/2020 15:42
Ха ДИЕРЖОН Имомхужаев нима булди энди вадалар ИЛХОМ окланмайди дегандинку Бизи ПИЖИЛДОК лигада ХАММА НАРСА булади укам САНДАН ОЛДИНАМ буган САНДАН кейинги корупция булади
Ibrohim Kuziev
25/02/2020 15:15
Afsus afsus 4yil jazosini olshin ede
Абдусамат Жураев
25/02/2020 15:45
НАВБАХОР 10 УРИННИ ОЛСАНГАМ СУРХОН НИ ЮТСАНГ БУЛДИ УТКАН ЙИЛГИ КАБИ 3:0 ВА 0:0 ХАЛАБАЙ СУРХОНЧИЛА
&
fc.navbahor
25/02/2020 22:10
Surxon uziga uzi qiyin qipti bu mominjonov e urgangal kongil
Shox Farxadovich
25/02/2020 17:35
ERMATOVOUT YUQOLSIN ERMATOV... KELISHILGAN OYINLAR QIROLI ERMATOV. VA UNING OTASI