Илҳом Шарипов: Янги мавсум тайёргарлигини 15 декабрдан бошлаймиз
Ads

“Хотира-79” – “Динамо” (0:3) учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Илҳом Шарипов ўйин борасида ва жамоанинг кейинги режалари ҳақида тўхталди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- Олий Лигага чиқиш вазифасини муддатдан олдин бажарганимиз учун бугун имконқадар ўйин амалиёти камроқ бўлган футболчиларга имкон бердик. Жамоа ўйинидан тўлиқ қониқдим. Футболчиларимиз яхши ўйин намойиш этиб, йирик ҳисобда ғалабага эришишди. Мавсумнинг якуний қисмини юқори кайфиятда якунлашимиз муҳим эди, - дейди мураббий.

- Биринчи Лига баҳслари якуни билан барча мухлисларимиз, футболчилар, клуб раҳбарияти ва барча ходимларини чин дилдан табриклайман. Жамоага бир ойлик таътил эълон қилдик. Энди 15 декабрдан янги мавсумга тайёргарликни бошлаймиз. Олий Лига баҳсларига пухта тайёргарлик режаси билан киришамиз. Олдимиздаги вазифани бажариш учун бутун жамоа – футболчилар, мураббийлар штаби, клуб ходимлари барча-барча ўзиннг салмоқли ҳиссасини қўшди. Барчага миннатдорчилик билдириб қоламан, - дея фикрини якунлади Илҳом Шарипов.

Минбар

Барча блоглар