Илия Топурия: "Арман Царукяннинг фикрлаши ёш боланикига ўхшайди"

  • 21.05.2026 14:48
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия титулга даъвогарлардан бири Арман Царукян ҳақида гапирди.

"Арманнинг фикрлаши ёш боланикига ўхшайди. Царукян негадир ўзини бой қилиб кўрсатяпти, аслида эса у ҳам, отаси ҳам унчалик катта бойликка эга эмас. Мен жуда кўп бадавлат одамларни биламан, улар ўзларини бундай тутишмайди. Арманнинг машиналарни сотиб олиб, уларни Россияга қайта сотиши ва шу орқали бизнес юритиши ҳақидаги гап-сўзлари ҳам ёлғон", - деди "Матадор".

Эслатиб ўтамиз, Топурия (17-0) кейинги жангини 15 июнь куни Оқ Уйда Жастин Гэтжи(27-5)га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!