Илия Топурия аёли билан ажрашгач нималар деди?

  • 10.04.2026 17:48
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия аёли билан ажрашгандан кейин олган асосий сабоғи ҳақида гапириб берди.

"Бу сизни кулдириши мумкин, лекин мен ўрганган энг муҳим нарса... онамга қулоқ солиш. Чунки оналарда интуиция бор ва улар биз кўрмаган нарсаларни кўришади. Онанг нимадир нотўғри эканини айтганида, сенга ундай туюлмаслиги мумкин, бироқ якунда улар ҳақлигига гувоҳ бўласан. Мен онамга қулоқ солишни ўргандим. Сизни яхши кўраман, она!" - деди чемпион.

Эслатиб ўтамиз, Топурия 14 июнь куни "UFC White House" турнирида Жастин Гэтжига қарши октагонга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!