Илия Топурия бирданига уч камарга эга чиқмоқчи

  • 23 октябрь, 13:00
  • 0
  • MMA

Ярим енгил вазн(66 кг)да амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия кейинги уч йилдаги мақсадлари ҳақида гапирди.

"Эҳтимол, сиз мени ярим ўрта вазн учун кучсиз деб ўйларсиз, аммо бир кун келиб, ярим енгил вазндаги камаримга қўшимча равишда енгил ва ярим ўрта вазндаги унвонларни ҳам қўшаман. Бу менинг кейинги 3 йилдаги мақсадим", - дея Топуриянинг сўзларини келтирди "MMA Fighting".

Эслатиб ўтамиз, Илия (15-0) навбатдаги жангини 26 октябрь куни Абу Дабида бўлиб ўтадиган "UFC 308" турнирида ўтказади. Унга америкалик жангчи Макс Холлоуэй (26-7) рақиблик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!