Илия Топурия Жастин Гэтжини мағлуб этади(ми?)

  • 19.04.2026 15:32
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилиялик BMF чемпиони Чарльз Оливейра енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия ва америкалик Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг учун ўз прогнозларини билдирди.

"Очиғи, ғолибни олдиндан айтиш жуда қийин. Бу жуда зўр қарама-қаршилик бўлади. Менимча, Илия бўлажак тўқнашувда ғалаба қозониши мумкин. У Гэтжига нисбатан универсалроқ ва кучлироқ жангчи", – деди Бразилия вакили.

Маълумот учун, Жастин Гэтжи ва Илия Топурия ўртасидаги баҳс 14 июнь куни Оқ Уйда ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!