Илия Топурия Конор Макгрегор билан жанг қилади, агар...

  • 23.05.2026 14:50
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия ирландиялик Конор Макгрегорга қарши октагонга чиқиш шартини айтди. 

"Конор билан жангимииз фақат "стойка"да ўтади. Курашни ҳам, партерни ҳам кўрмайсиз. Агар Макгрегор Холлоуэй устидан ғалаба қозониб, кейин яна бир баҳсда зафар қучса, унга қарши октагонга чиқишдан хурсанд бўламан. Бироқ ҳозир менга ирланд билан баҳсни таклиф қилишса, дарров рад этаман. Чунки бу қарама-қаршиликда қўлим баланд келса ҳам, амалда менга ҳеч қандай фойда йўқ", - деди Илия Алваро Колменерога берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Конор (22-6) ва Холлоуэй (27-9) тўқнашуви 12 июль куни "UFC 329" турнирида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!