Илия Топуриянинг мағлубиятига нима сабаб бўлди?
Ярим енгил вазн тоифасидаги UFC чемпиони Александр Волкановски америкалик Жастин Гэтжи ва испаниялик Илия Топурия зудлик билан реванш ўтказиш лозимлигини таъкидлади.
"Агар Илия реваншда шошилмасдан, ўзи учун қулайроқ масофада ишлаб, одатдагидек тузоқларни тўғри қўйса, охир-оқибат ҳал қилувчи паллани топади. Менимча, Жастигга қарши баҳсда айнан ҳаддан ташқари тажовузкорлик маълум даражада Топуриянинг мағлубиятига сабаб бўлди", - деди австралиялик спорт шарҳловчиси Ариэль Хельванига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Топурия Оқ Уйда Гэтжига қарши октагонга кўтарилди, бироқ 4 раунддан сўнг жангни давом эттира олмаслигини билдиргач, ғалаба мезбонлар вакилига насиб этди.

Фикрлар