Илк тур олдидан Бельгиянинг икки асосий таркиб футболчиси сафдан чиқди
Хабарингиз бор, бугундан Европа чемпионати ўйинларига старт берилди. Эртага, чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири Бельгия курашга қўшилади.
Маълумотларга қараганда, терма жамоа етакчилари Кевин Де Брюйне ҳамда Аксель Витсель илк турдан ўрин олган Россияга қарши ўйинда майдонга туша олмайди. Ҳар икки футболчи қайдномадан ўрин олган.
Уларда жиддий жароҳат йўқ. Бироқ бош мураббий Роберто Мартинес юқоридаги икки шогирди кейинги муҳимроқ беллашувларда кўпроқ асқатишига ишонмоқда. Кевин ва Аксель жароҳатдан тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда.
Бельгияликларни Дания ва Финляндияга қарши баҳслар ҳам кутиб турибди. Жорий мавсум Де Брюйне "Манчестер Сити" сафида 40 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобида 10 та гол ва 18 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Витсель эса, 22 баҳсда қатнашиб, 1 та гол урган.
Фикрлар