Илон Маск МЮни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда

Дунёнинг энг бой инсони сифатида танилган машҳур тадбиркор Илон Маск Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клубини сотиб олиши мумкин. У имкон бўлиши билан бу ишни амалга ошириш пайида бўлиб турибди. 

"Daily Mail" нашрининг хабар беришича, Маск клуб учун 4,5 миллиард фунт стерлингдан воз кечишга тайёр. Ҳозирча ҳеч қандай расмий музокаралар ўтказилмаётгани айтилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Илон аввал ҳам бир неча маротаба "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олиши борасида ҳазил аралаш фикр билдирганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!