Илёс Қурбонов: "Жамоани кучайтиришимиз керак"

Cоcа-Cоlа Суперлига 8-турнинг қолдирилган ўйинида ўз майдонида “Турон”билан дуранг қайд этган “Металлург” жамоаси ёрдамчи мураббийи Илёсжон Қурбонов жамоасига нима етишмагани, бош мураббий, майдонга туша олмаган футболчилар ва келгуси режалар ҳақида ўз фикрини билдирди.

“Бугун қийин ўйин кечишини билгандик. Рақиб учун ҳам бу ҳаёт-мамот баҳси эди. Шу боис, баҳс анча қийин кечди. Бугун бизга сўнгги нуқтани қўядиган ўйинчи етишмади. Биринчи бўлиб гол уриб олганимизда ўйин бошқача тарзда кечарди. Аммо, буни уддалай олмадик. Балки йигитларга маҳорат етишмагандир, билмайман.

Бугун ўйинга туша олмаган футболчиларнинг ўрни билинди, деб айта олмайман. Уларнинг ўрни билинмади. Таркибда бошқа футболчилар ҳам бор. Уларда ҳам етарли тажриба бор.

Иккинчи даврага бошқа кайфиятда тайёргарлик кўрамиз. Иккинчи давра бошида биз “Нефтчи” ва “Навбаҳор” каби кучли жамоаларга қарши майдонга тушамиз. Ҳар ўйинда гол ўтказиб юборяпмиз, шунинг учун ҳимояни мустаҳкамлашимиз керак.

Мавсум оралиғида жамоани кучайтиришимиз керак. Бу борада раҳбарият ишлаяпти. Иккинчи даврада иккита-учта чизиқларга янги футболчилар олишни режалаштиряпмиз. Ҳимояда оқсаяпмиз ва шу боис айнан шу чизиққа футболчи олишимиз керак”, - дейид Қурбонов.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!