
Иммобиле фаолиятида илк бор А Серияда покер қайд этди
Аввал хабар берганимиздек бугун Италия А Сериясининг 20-турида “Лацио” сафарда СПАЛ меҳсони бўлди ва 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, шу куни римликлар ҳужумчиси Чиро Иммобиле ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришди. Бу 27 ёшли футболчи учун А Сериядаги илк покер бўлди.
Иммобиле ушбу покердан сўнг ўз голлари сонини 20тага етказиб олди ва бу борада “Интер” ҳужумчиси Мауро Икардини (18) ортда қолдириб, чемпионат тўпурарига айланиб олди.
Фикрлар