Иммобиле Ла Лига тўпурарлари ҳукмронлигига нуқта қўйди

"Лацио" ҳужумчиси Чиро Иммобиле Европа миллий биринчиликларида якунланган мавсумнинг энг яхши тўпурарига айланди.

Шу тариқа, 13 йилдан бери биринчи маротаба А Серия футболчиси "Олтин бутса"ни қўлга киритди. Сўнгги маротаба 2007 йил "Рома" форварди Франческо Тотти ушбу унвонга эга чиққан эди.

Тоттидан сўнг, олти марта Лионель Месси, тўрт маротаба Криштиану Роналду, шунингдек, Луис Суарес ва Диего Форлан "Олтин бутса"ни қўлга киритган.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)