Иммобиле

"Лацио" мухлислари Чиро Иммобилени жамоанинг 2020 йилдаги энг яхши футболчиси, деб топди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Ҳар бир ўйиндан сўнг, римлик ишқибозлар ўртасида энг яхши ўйинчини аниқлаш бўйича махсус сўровномалар ташкил этиб келинади. Айнан мана шу сўровнома асосида йил бўйича энг кўп ғолиб бўлган 4 нафар футболчи саралаб олинди ҳамда якуний сўровномага қўйилди.

Изображение

Иммобиле, Сергей Милинкович-Савич, Луис Альберто ҳамда Франческо Ачерби орасида энг кўп овозни 30 ёшли Чиро тўплади ва “Йил футболчиси” бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)