Иммобиле: Мессидан нега ўғлига Чиро деб исм қўйганини сўраганман

Римнинг “Лацио” клуби форварди Чиро Иммобиле замонавий футболнинг икки ёрқин вакили - Криштиану Роналду ва Лионель Мессидан қай бирига кўпроқ мухлислик қилишини айтди.

“Мен Месси билан футболка алмаштиришни хоҳлардим. Роналду билан эса “Ювентус”га қарши бўлган дастлабки ўйинлардан кейиноқ бу ишни амалга ошириб бўлганман.

Мен Месси билан учрашганман ва у билан суратга тушганман. Бу Аргентина ва Италия терма жамоаларининг ўртоқлик ўйинида содир бўлган. Ўшанда биз ўзаро унинг ўғли ҳақида суҳбатлашганмиз. Мен ундан нега ўғлига Чиро деб исм қўйгани ҳақида сўраганман”, - дейди Иммобиле.

Маълумот учун, Мессининг 3 нафар ўғли бор. Уларнинг кенжаси Чиро ҳисобланади. У 2 ёшда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)