Асосий мазмунга ўтиш

Иммобиле Суперлига клубида қанча пул ишлаб топади?

Рим клуби ҳам озроқ пулга эга бўлади.

Италиялик тўпурар ҳужумчи Чиро Иммобиле фаолияти ва ҳаётида ўзгаришлар қилишга қарор қилди ва "Бешиктош" билан шартнома имзолади.

Италиялик журналист Жанлука ди Марцио 34  ёшли футболчининг турк гранди билан келишуви тўғрисида баъзи рақамларни эълон қилди. Манбага кўра, Чиро 2 йиллик шартномага имзо чеккан ва у ушбу давр мобайнида олти миллион евро маош олади. Қизиғи шундаки, футболчининг собиқ клуби "Лацио" ушбу трансфердан атиги уч миллион евро ишлаб олади.

Эслатиб ўтамиз, “Бешиктош” ўтган мавсумни жуда омадсиз ўтказди. Жамоа Туркия чемпионатида  бор йўғи олтинчи ўринни эгаллади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ