Индонезия терма жамоаси менежери: "Темур Кападзе бўйича ҳали қарор қабул қилинмади"

CHERY AUTO

Индонезия терма жамоаси менежери Сумаржи Темур Кападзе билан бўлаётган музокаралар ҳақида вазиятни очиқлаб берди. 
 
"Ҳали ҳеч қандай қарор қабул қилинмади. Жараён давом этмоқда", - дея таъриф бериб ўтди терма жамоа менежери. 
 
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоамизнинг собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия терма жамоасини бошқариши мумкин. Мутахассис буни ўзи ҳам истаётгани ва федерациядан таклиф кутаётганини ўзи маълум қилди. 
 
Эслатиб ўтамиз, Кападзе ўз фаолиятини янги босқичда давом эттириш истагини билдирган ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига лавозимидан озод этилиш тўғрисида мурожаат қилди. ЎФА ҳам буни қабул қилган ҳолда, ҳурмат бажо келтириб таклифни қабул қилди. 

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию