Индзаги: 2007 йилги ЕЧЛ финалидан сўнг 10 кеча ухламаганман
Ads

Италиянинг “Милан” клуби собиқ ҳужумчиси Филиппо Индзаги фаолиятидаги энг чиройли деб 2007 йил Афинада бўлиб ўтган ЕЧЛ финалида “Ливерпуль” дарвозасига киритган голини айтиб ўтди. Таъкидлаш лозимки, “Милан” ўшанда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шу куни “россонерилар”нинг ҳар иккала голига ҳам Индзаги муаллифлик қилган.

“Фаолиятимдаги энг чиройли гол бу сўзсиз 2007 йил Афинада “Ливерпуль” дарвозасига киритган голимдир. Чемпионлар лигаси финалида гол уриш ва ғалаба қозониш ҳар бир ҳужумчининг орзусидир. Ишонасизми, ўша ғалабадан сўнг 10 кеча ўхламаганман”, - дейди собиқ футболчи.

Қуйида ушбу тарихий ўйинда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: