Индзаги
Ads

Римнинг “Лацио клуби бош мураббийи Симоне Индзаги фаолиятини “Ювентус”да давом эттириши мумкин.

Sky Sport Italia мухбири Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича туринликлар спорт директори Фабио Паратичи ўтган ҳафта 43 ёшли италиялик мутахассис билан учрашган. Суҳбат давомида Индзаги “кекса синьора”ни бошқариш таклифига розилик билдирган.

Маълумот учун, “Лацио” жорий мавсум Индзаги қўл остида Италия кубогини қўлга киритди. Сўнгги тур олдидан эса А Серия мусобақа жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Маълумотларга қараганда “Ювентус” раҳбариятида шунингдек “Челси”дан кетиши айтилаётган Маурицио Сарри номзоди ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Массимилиано Аллегри беш йиллик фаолиятидан сўнг "Ювентус"дан кетмоқда.