Индзагининг ёрдамчи мураббийи кечаги учрашув ва бўлажак финал ҳақида гапирди

CHERY AUTO

"Интер" Италия А Сериясининг сўнгги турида "Комо"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бироқ, жадвалда "Наполи"дан бир очко орқада қолди. Неаполликлар эса "Кальяри"ни 2:0 ҳисобида ютиб, чемпионликни қўлга киритди.

"Футбол гўзал ва орзуларни рўёбга чиқариш имконини беради. Икки йил аввал Чемпионлар лигаси финалида ғалабага жуда яқин эдик. Энди эса бу кубокни бошимиз узра кўтармоқчимиз" – деди Массимилиано Фаррис.

– "Интер" ҳар доим қийинчиликдан сўнг қайта тикланишни билган. Бу сафар нима қиласизлар?

"Биз бу жараёндан аввал ҳам ўтганмиз. Чемпионлар лигаси финали олдидаги ҳафтанинг нақадар муҳим эканини яхши биламиз. Шу билан бирга, бизга финалгача келган йўл ҳам ёдимизда. Ҳеч қандай хафагарчилик йўқ.

Бугундан бошлаб биз орзу билан яшаймиз. Етакчиларимизда жамоани ортларидан эргаштириш учун етарли ҳиссиёт бор" – деди Симоне Индзагининг ёрдамчиси.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛнинг финал босқичи 31 май куни 00:00 да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!