Иньеста Англия ва Португалияни мундиал фаворитлари қаторига киритмади

Афсонавий футболчи Андрес Иньеста мундиал олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Шунингдек, у ўз қарашларига асосланиб, фаворитларни ҳам санаб чиқди.

"Аргентина ғолиблик учун даъвогарлардан бири. Уларда ёш ва тажрибали футболчилардан ташкил топган ажойиб жамоа бор. Ҳозир "кумушли ўлка" вакиллари ажойиб формада. 

Месси у ерда эканини инобатга олсак, уларни асосий фаворит, дейиш ҳам мумкин. Яна Бразилия, Испания ва Франция каби термалар ҳам мавжуд. Уларни эсдан чиқариб бўлмайди.

Агар Месси Жаҳон чемпионатида зафар қучса, мен унинг собиқ жамоадоши сифатида хурсанд бўламан", - деди испаниялик иқтидор соҳиби.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!