Иньеста
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Ла Лиганинг 10-турида “Атлетик”га қарши ўйинда иштирок эта олмайди.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли испаниялик футболчи сонидан жароҳат олган ва шу боис жамоанинг сўнги бир неча машғулотларида қатнашмаган. Унинг Чемпионлар лигаси доирасида “Олимпиакос”га қарши ўйнаши ҳам катта сўроқ остида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина “Барселона” билан умрбод шартнома имзолаган Иньеста жамоанинг янги бош мураббийи Эрнесто Вальверде бошқарувидаги 15та ўйинда 12тасида иштирок этди.