Иньеста “Барселона”ни тарк этмоқчи эмас
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста жамоадан кетмоқчи эмас. Ҳозирча у клубга фойда келтирмоқда.

– 2018 йили клуб билан тузган шартномам якунига етади, аммо келишувни узайтиришни хоҳлайман. Менинг нимани хоҳлашимни барча билади. Бу сир эмас. Ўйин даражам “Барселона”га тўғри келиши керак ва ўшанда қолишим мумкин. Умид қиламанки, яна кўп йиллар жамоага фойда келтира оламан, – дейди Иньеста.

Эслатиб ўтамиз, Иньеста 1996 йилдан бери каталонияликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.