Иньеста: Кеча кўпчилик мухлислар “Реал”ни қўллаб-қувватлагани ғалати

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста кеча “Реал”га (1:3) қарши бўлиб ўтган Испания суперкубоги дастлабки баҳсида учралган мағлубият ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Кеча стадион трибуналарида қандайдир бегона нарса бор эди. Негадир кўпчилик мухлислар “Реал”ни қўллаб-қувватлагани ғалати.

Билмадим бу сотилган чипталар билан боғлиқми ёки йўқ. Аммо, бу адолатсизлик”, - дейди Иньестда.

Эслатиб ўтамиз, кеча “Камп Ноу”да 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган “Барселона”ни олдинда 16 август куни “Саньтяго Бернабеу”да бўлиб ўтадиган жавоб баҳси кутиб турибди.