Иньеста Мессини тан олмади!

“Барселона”да Лионель Месси билан бирга ўйнаган Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста бирга ўйнаш жуда қулай бўлган ва ўзи ёқтирган футболчилар номини санаб ўтди.

Эътиборлиси, испан футболчиси Лионель Мессини бу рўйхатга қўшмади.

- Мен билан бир жамоада бўлган беш нафар футболчи билан ўйнашни ёқтирардим. Булар Хави, Неймар, Самуэль Это'О, Серхио Бускетс ва Хуан Роман Рикельме, - деди Андрес Иньеста TyC Sports нашрига.

Юқорида номи айтилган ўйинчилар билан Иньеста турли йилларда “Барселона”да бирга ўйнаган. Футболчининг ўзи 2002-2018 йиллар давомида каталонияликлар шарафини ҳимря қилган.

Иньеста танлаган ўйинчилар орасида аргентиналик Хуан Рамон Рикельме у билан бир мавсум тўп тепган. Лионель Месси эса Иньеста билан 15 йил давомида бирга ҳаракат қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!