Иньеста: Россияга қарши учрашув қийин бўлади

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Гуруҳда етакчи бўлиб плей-офф йўлланмасини қўлга киритдик ва олдимизга қўйилган асосий мақсадни бажардик. Энди бизни ҳаёт-мамот ўйинлари кутмоқда. Бўлиб ўтган беллашувларни таҳлил қилиб, хатоларимизни ўрганиб чиқишимиз даркор. Россия терма жамоасига муҳим ва қийин бўлади деб ўйлайман, - дея Иньестанинг сўзларидан иқтибос келтиради “Р-Спорт” нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!