Иньеста "Виссел Кобе" сардорига айланди (ФОТО)
Япониянинг "Виссел Кобе" клубида фаолият олиб бораётган испаниялик футбол юлдузи Андрес Иньеста жамоанинг янги сардорига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Таъкидлаш керакки бунга қадар жамоа сардори Лукас Подольски эди.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Иньеста “Виссел Кобе” сафига 2018 йил “Барселона”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 7та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 3та гол уришга эришди.
Фикрлар