Иньеста халқаро фаолиятини якунлагач нималар деди?

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста халқаро фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

“Фаолиятимдаги энг ажойиб давр якунига етиб бормоқда. Бу чиндан ҳам менинг терма жамоадаги сўнгги ўйиним эди. Албатта биз футболчилар ҳам ҳудди мухлислар сингари барчаси ижобий якун топишини истаган эдик, аммо футболда барча нарса ҳам истаганингиздек бўлавермайди. Мен Испания терма жамоасидаги фаолиятимни бироз ёқимсиз вазиятда якунлаяпман, аммо баъзан шунақаси ҳам учраб туради. Лекин терма жамоанинг келажаги порлоқ эканига ишонаман. Бу таркиб кўп нарсага қодир”, - дейди Иньеста.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси кеча ЖЧ-2018нинг 1/8 финалида Россияга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб мусобақани тарк этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!