Инфантино Буффонни ФИФАга ишга чақирмоқда

ФИФА президенти Жанни Инфантино Италия терма жамоасининг ЖЧ-2018 турнирига йўлланма ололмаганидан афсусда эканлигини маълум қилган. Инфантино ушбу мундиал ғолиби кубокни “скуадра адзурра” сардори Жанлуижи Буффондан қабул қилиб олишини истамоқда.

Италия ЖЧ-2018 йўлланмасидан қуруқ қолгандан сўнг Буффон терма жамоани тарк этган эди. Кейинроқ эса ОАВда Италия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини бажариб турган Луижи Ди Бьяжонинг Буффонни март ойида Аргентина (23 март) ва Англия (27 март) термаларига қарши учрашувга таклиф қилганлиги ҳақида хабар пайдо бўлди.

Мен жаҳон чемпионлари кубокни Буффоннинг қўлидан олишини истайман. ФИФАда лавозимлардан бирини эгаллаши мумкинми? Мен бу борада у билан гаплашиб кўраман, – дейди Инфантино.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)