Инфантино жаҳон чемпионатини 64 терма жамоагача кенгайтириш ғоясини илгари сурмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ФИФА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионатида иштирокчи терма жамоалар сонини 64 тага етказиш ғоясини илгари сурмоқчи. Бу ҳақда спорт журналисти Ромаин Малина ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Манба маълумотига кўра, ФИФА раҳбари 2030 йилдан бошлаб жаҳон чемпионати асосий босқичида 64 та миллий терма жамоа қатнашишини истамоқда. Инфантино ушбу ташаббус унга 2027 йил баҳорида бўлиб ўтадиган навбатдаги сайловларда қўшимча сиёсий устунлик беришига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати тарихда биринчи марта 48 та терма жамоа иштирок этадиган мусобақа бўлади. Илгари финал босқичида 32 та жамоа ўйнаган. Шимолий Америкада ўтадиган мазкур мундиалда плей-офф босқичига янги — 1/16 финал босқичи қўшилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
12/07/2026 19:11
Инфантино 2027 йилги ФИФА сайловида ута олмайди,чунки бу йилги ЖЧ да расвогарчиликлар куп булди.УЕФА бошлади янги номзод кидиришни.Шунинг учун 64 талик килишни фоизи нолга тенг.