Инглиз ҳакамлари қайси жамоаларга мухлислик қилишади?

Мазкур чемпионат айни дамда жаҳоннинг энг кучли чемпионатларидан саналади. Хўш, АПЛда ишловчи ҳакамлар аслида қайси жамоаларга мухлислик қилади? Буни мавсум олдидан ҳакамлар жавоб қайтарган сўровномалар орқали аниқлаш мумкин.

Мартин Аткинсон – Брэдфордда туғилган, «Лидс» клубига мухлислик қилади

Стюарт Эттуэл – Нунитонда туғилган, «Лутон» клубига мухлислик қилади

Марк Клаттенбург – Консеттда туғилган, «Ньюкасл» клубига мухлислик қилади

Майк Дин –Уирралда туғилган, «Транмер» клубига мухлислик қилади

Рожер Ист – Уилтширда туғилган, ҳеч қайси жамоа мухлиси эмас, лекин «Сэлисбери» жамоасига қизиқади

Кевин Френд – Бристолда туғилган, «Бристоль Сити» ва «Лидс» клубларига мухлислик қилади

Саймон Хупер – Уилтширда туғилган, «Суиндон» клубига мухлислик қилади

Майк Жонс – Честерда туғилган, «Честер» клубига мухлислик қилади

Роберт Мэдли – Уэйкфилдда туғилган, «Хаддерсфилд» клубига мухлислик қилади

Андре Марринер – Бирмингемда туғилган, «Астон Виллу» клубига мухлислик қилади

Ли Мэйсон – Болтонда туғилган, «Болтон» клубига мухлислик қилади

Жонатан Мосс – Сандерлендда туғилган, «Сандерленд» клубига мухлислик қилади

Майкл Оливер – Эшингтонда туғилган, «Ньюкасл» клубига мухлислик қилади

Крэйг Поусон – Жанубий Йоркширда туғилган, «Шеффилд Юнайтед» клубига мухлислик қилади

Нил Суорбрик – Престонеда туғилган, «Престон» клубига мухлислик қилади

Энтони Тэйлор – Уитеншоуда туғилган, «Олтринхем» клубига мухлислик қилади

Шаҳзод Холбоев тайёрлади