Инсайд: Остон Ўруновга Европа клубларидан таклифлар бор
"Навбаҳор" вингери Остон Ўрунов ёзги трансфер вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.
SPORTS.uz сайти журналисти Жалолиддин Қобилжоновга маълум бўлишича, 22 ёшли футболчи хизматига Туркия, БАА ва Хорватия клублари қизиқиш билдирмоқда.
"Навбаҳор" эса Ўруновни таркибда сақлаб қолиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда. Остон жорий мавсум "лочинлар" таркибида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва битта голга ассистентлик қилган.
Фикрлар