Инсинье "Наполи"дан кетадими? Клуб президенти бу саволга жавоб берди
"Наполи" клуби президенти Аурелио Де Лаурентис ҳужумчи Лоренцо Инсиньенинг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
“Инсинье академиямиз тарбияланувчиси, унинг келажаги фақат ўзига боғлиқ. Агар у "Наполи"дан чарчаган бўлса ва у Европанинг бирон бир жойида ўйнашни истаса, демак бу унинг қарори бўлади, бизнинг эмас”, - деди президент.
30 ёшли италиялик футболчи “Барселона” ва “Тоттенхэм” клубларининг диққат марказида экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Инсинье ўтган мавсум “Наполи” сафида жами 48 та ўйин ўтказди ва 19 та гол ҳамда 11 та ассистга муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар