Инсиньени "Наполи"да олиб қолишнинг фақат бир йўли бор

"Наполи" ҳужумчиси Лоренцо Инсинье бир шарт эвазига жамоада қолишга рози.

Sky Sports тарқатган хабарга қараганда, 30 ёшли футболчи жамоада қолиши учун раҳбарият таркибни сезиларли даражада кучайтиришга ваъда бериши керак. Шу ҳолатдагина Инсинье клуб билан 2022 йилнинг ёзида якунланадиган шартномасини узайтириши мумкин.

Лоренцо Инсинье жорий мавсум "Наполи" сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!