Инсоф билан сўра! Англия клуби "Сити"дан плеймейкерни сотиб олишга тайёр, фақат...

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Жек Грилиш ёзда жамоани тарк этиши мумкин.

Football Insider хабарига кўра, «Эвертон» бу ёзда футболчини тўлиқ сотиб олиш учун 5–10 миллион фунт атрофида компенсация тўлашга тайёр. 

Бироқ мерсисайдликлар «Манчестер Сити» талаб қилаётган 50 миллион фунтни тўлаш ниятида эмас. Ливерпуллик клуб раҳбарияти Грилишнинг ўтган мавсумдаги ижара давридаги ўйинидан мамнун қолган.

Жек Грилиш 2021 йили «Астон Вилла»дан «Манчестер Сити»га 117 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар мўлжалланган. 

2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи «Эвертон» сафида ижара асосида тўп сурди. Грилиш жамоа таркибида барча мусобақалар доирасида 22 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 6 та голли пас берди. Transfermarkt портали Грилишнинг бозор қийматини 20 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!