Италия А Серияси 18-туридан ўрин олган "Интер" - "Ювентус" беллашувини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

Интер М

  • Артуро Видаль 12'
  • Николо Барелла 52'

А Серия 18-тур

18/01/2021, 00:45

2
:
0
Тугади

Ювентус

    Стадион: Giuseppe Meazza 0 томошабин

    Бош ҳакам: Daniele Doveri

    45'
    90'

    • 90+5'

      Учрашув якунланди! "Интер" ўз уйида "Ювентус"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди. Матнли трансляция Жалолиддин Қобилжонов томонидан олиб борилди.

    • 90+3'

      Бентанкур қўпол ўйнади. Ҳакам фол қайд этди.

    • 90+2'

      Роналдунинг жарима майдони ичига узатмаси нонаниқ чиқди. Тўпни Ханданович эгаллаб олди.

    • 90+'

      Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

    • 89'

      Бернардески бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

    • 88'

      Федерико Кьезанинг зарбасини Ханданович моҳирлик билан қайтарди!

    • 86'

      "Интер" сафида ўзгариш: Мартинез ўрнига Алексис Санчес майдонга тушди.

    • 83'

      Уестон Маккенни ўйин қоидасини бузди. Ҳакам фол қайд этди.

    • 81'

      Деян Кулусевски тўпни узун тарзда узатди, бироқ "Интер" ҳимоячилари фаоллик қилди.

    • 80'

      Альваро Мората бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Узатмадан сўнг жарима майдони ичида хавфли вазият юзага келди, бироқ ҳимоячилар яна устун келишди.

    • 79'

      Криштиану Роналду жарима майдони ичига кросс узатди, бироқ ҳимоячилар фаоллик билан тўпни ташқарига чиқариб юборишди.

    • 77'

      "Интер" сафида ўзгариш: Артуро Видаль ўрнига Роберто Гальярдини ўйинга қўшилди.

    • 75'

      Криштиану Роналду офсайдда қолиб кетди.

    • 73'

      Антонио Конте ўзгариш амалга оширади: Эшли Янг ўрнига Маттео Дармиан ўйинга қўшилади.

    • 71'

      Лаутаро Мартинезнинг ўнг бурчакка йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтарди!

    • 68'

      Николо Барелла қўполлик учун сариқ карточка олди.

    • 67'

      Федерико Кьеза жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар уни узоқлаштирди.

    • 64'

      "Интер" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

    • 63'

      Брозовичнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади

    • 62'

      Мората огоҳлантирилди

    • 61'

      Ҳозиргина майдонга тушган Макенини бош билан дарвоўа томон зарба йўллади. Ханданович ўз ўрнида

    • 60'

      Ҳакамга эътироз билдиргани учун Янг огоҳлантирилди

    • 58'

      "Юве"да ўзгариш: Рэмзи, Фработта ва Рабьо майдонни тарк этди. Улар ўрнига Кулусевски, Маккенини ва  Бернардески майдонга туширилди

    • 57'

      ГООООООООЛ! Барелла дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва Шенснини ортда қолдирди

    • 46'

      иккинчи бўлимга старт берилди

    • 45+2'

      Танаффус!

    • 45+2'

      Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

    • 44'

      Раьбо фол ишлатди

    • 44'

      Роналдунинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

    • 39'

      Мората Шкринярга нисбатан қоида бузди

    • 38'

      Шенсни яна ўзини кўрсатди. Лукакунинг аниқ зарбасини посбон ушлаб олди

    • 37'

      Роналду дарвозага зарба йўллашдан тўхтамаяптию Бу сафар Кришнинг зарбаси тўғри Хандановичнинг қўлига бориб тушди

    • 35'

      Бонуччи огоҳлантирилди

    • 33'

      Роналду узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Зарба анча ноаниқ

    • 31'

      Лукаку Кьелиниин ортда қолдириб, тўпни Лаутарога қолдирди. Мартинеснинг зарбасига аниқлик етишмади

    • 29'

      Конте шогирдлари ўйинни тўлиқ назорат қилмоқда

    • 27'

      Учрашув давом этади

    • 27'

      Барелла тўп учун курашда Фработта билан тўқнашиб кетди. Ўйинда вақтинча танаффус

    • 26'

      Видаль Роналдуни йиқитди

    • 23'

      ВУУУҲ! Лукакунинг аниқ зарбасини Шенсни қайтарди, қайтган тўпга Лаутаро ноаниқ зарба йўллади

    • 21'

      Роналдунинг Моратага узатган паси бироз кучлироқ чиқди. Альваро тўпга улгурмади

    • 20'

      Моратани майдон марказида йиқитишди

    • 18'

      Брозовичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси тўри Шенснининг қўлига бориб тушди

    • 15'

      Кьеза тўпни ҳужум чизиғага узатганди, лекин туринликлардан ҳеч ким йўқ

    • 13'

      ГОООООООООЛ! Барелланинг қанотдан узатган тўпини Видаль бош билан дарвозага жойлаб қўйди. Шесни фақатгина томошабин ролида!

    • 11'

      Криштиану Роналдунинг голи офсайд сабабли инобатга олинмади

    • 8'

      Брозович жарима зарбасини амалга оширди. Мерселоанинг зарбаси анча ноаниқ чиқди

    • 5'

      Бонуччи рақиб футболчисига нисбатан қоида бузди

    • 3'

      Ҳаммаси ҳал бўлди. Бонуччи ўйинни давом эттира олади

    • 2'

      "Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи жароҳат олди

    • 1'

      Турнинг марказий ўйинига старт берилди

    •  

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Минбар

    Барча блоглар