"Интер" - "Болонья": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А Серияси 10-туридан ўрин олган "Интер" - "Болонья" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
- 90+4'
Учрашув якунланди. "Интер" ўз уйида ишончли ғалабага эришди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+1'
"Интер"да ўзгариш: Санчес майдонни тарк этиб, ўрнига Эриксен тушди.
- 90'
Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
"Болонья" футболчилари сўнгги ўн дақиқа ичида тинимсиз ҳужумлар уюштириб, рақибини анча қийнаб қўйди. "Интер" эса ўз класси эвазига натижани нақд қилмоқда.
- 80'
"Интер"да яна бир бурчак зарбаси. Скорупски ўз услубида)
- 79'
Меҳмонлар сафида сўнгги ўзгаришлар: Барроу ва Паласио ўрнига Раббио ҳамда Вергани ўйинга қўшилди.
- 74'
"Болонья" футболчиси Данило тўпни қўли билан тўхтатиб қолганлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 72'
"Нерадзурри"лар сафида ҳам 3 ўзгариш: Видаль, Ҳакими ва Лукаку ўрнига ўйинга Барелла, Дармиан ҳамда Мартинес қўшилди.
- 70'
ГОООООООООООООЛЛЛ!!! Индивидуал маҳоратини юксак даражада намойиш этган Ашраф Ҳакими дублни расмийлаштирди ва жамоасининг ҳисобдаги устунлигини мустаҳкамлади! 3-1!
- 67'
ГОООООООООЛЛЛ!!! Эмануэль Виньято қулай имкониятдан унумли фойдаланди ва дарвозани ишғол этди! 2-1!!!
- 67'
Ҳакими ҳужумчига нисбатан ишлатган қоидабузарлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 65'
"Болонья"дан омадли бурчак зарбаси, бироқ охирида миланликлар барибир устун келишди.
- 63'
"Болонья" сафида бирйўла 3 ўзгариш амалга оширилди. Медель, Ҳики ва Сванберг ўрнига майдонга Домингес, Виньято ҳамда Кҳаилоти тушди.
- 61'
Лукаку ўта хавфли вазиятни юзага келтирди! Жарима майдончаси ташқарисидан берилган кучли зарбага биорзгина аниқлик етишмади.
- 57'
"Болонья" бурчак тўпидан наф чиқара олмади.
- 56'
Алексис Санчес рақиб жарима майдони ичидаги пала-партишликдан унумли фойдаланиб дарвозанинг пастки чап бурчагига зарба беришга муваффақ бўлди. Дарвозабон Скорупскидан эса сейв.
- 54'
Аарон Ҳики қўпол фоли эвазига сариқ карточка билан жазоланди.
- 50'
"Интер" бурчак тўпи тепади. Ҳужум муваффақиятсиз якунланди.
- 48'
"Болонья" футболчиси Маттиас Сванберг томонидан рақиб ҳужуми қўпол тарзда тўхтатиб қолинди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.
- 46'
2-бўлим бошланди.
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+1'
Биринчи бўлим якунланди. "Интер" танаффусга 2 та гол урган ҳолда чиқиб кетмоқда. Танаффус.
- 45'
1-таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 45'
ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Брозовичнинг заргарона узатмасини Ҳакими ўта аниқ зарбаси билан дарвозага йўналтирди ва уни ишғол қилди! 2-0!
- 42'
Санчес кетма-кет 2-бурчак зарбасини амалга оширди. Скорупски ўз ўрнида.
- 42'
Алексис Санчес бурчакдан узатма амалга оширди. Бироқ ҳужум хавф туғдирмади - ҳимоячилар буни осон бартараф этишди.
- 41'
"Интер" 5 дақиқадан бери рақиб майдонида тўпни назорат қилиш билан машғул.
- 37'
"Болонья" футболчиси Жерди Шутен қўпол ўйин намойиш этди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
- 34'
Ромелу Лукаку дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқиб кетди, бироқ кипер чаққонлик қилиб, тўпга ундан олдин эга чиқди.
- 30'
Ҳакими жарима зарбасидан ноаниқ фойдаланди. Тўп бироз юқорилаб кетди.
- 25'
Қанотдан узатилган тўпни Роберто Гальярдини боши билан дарвозага йўллади, бироқ тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди.
- 23'
Марцело Брозовичнинг зарба позициясига чиқарилаётган пасини Лукаш Скорупски тўсиб қолди ва ҳужумни бартараф этди.
- 21'
Алексис Санчес кераксиз жойда фол ишлатди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
- 16'
ГООООООООООООООЛЛЛ!!! Перишичнинг шедевр узатмасидан сўнг Лукаку ҳисобни очмоқда! 1-0!
- 13'
Брозовичдан яна бир бурчак зарбаси. Ноаниқ.
- 9'
Марцело Брозович бурчакдан узатилган тўпни дарвозага боши билан йўналтирди, бироқ унга аниқлик етишмади.
- 7'
"Интер" футболчиси Стефан де Врей қўпол ўйин кўрсатди. Унга ҳам ҳакамдан огоҳлантириш.
- 3'
Алессандро Бастони ўйинда тактик фол ишлатди. Ҳакам кейинги сафар сариқ бериш шарти билан футболчини огоҳлантирди.
- 1'
Ўйин бошланди. Ҳакам ҳуштаги чалинди.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Италия А серияси 10-туридан ўрин олган "Интер" - "Болонья" учрашувида сиз билан кўришиб турганимиздан хурсандмиз. Ўйиндаги воқеалардан шу саҳифа орқали хабардор бўлиб туришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
Фикрлар