Италия А Сериясининг 29-туридан ўрин олган “Интер” ҳамда “Брешия” жамоалари баҳси бўлиб ўтди.

Голларга бой кечган учрашув “нерадзуррилар”нинг мутлақ ғалабаси билан якунланди. Якуний ҳисоб 6:0. Мезбонлар сафидаги голларга Эшли Янг (5'), Алексис Санчес (20'), Данило Д'Амброзио (45'), Роберто Гальярдини (53'), Кристиан Эриксен (84') ва Антонио Кандрева (88') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)