"Интер" - "Фиорентина": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дамброзио яна бир голни флоренцияликлар постига йўллади. Камбек!

  • 87'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лукаку ҳисобни тенглаштирди. 

  • 86'

    Миланликларнинг урунишлари самара бермаяпти.

  • 82'

    Санчеснинг узатмасига Видаль йўллаган зарба кучсиз чиқди.

  • 80'

    Влахович ажойиб вазиятни кўкка совурди. Зарба ноаниқ.

  • 74'

    Видаль ва Наинголан майдонга тушмоқда. Барелла ва Брозович захирага олинди.

  • 72'

    Лукакунинг зарбаси йўналишини дарвозабон бироз ўзгартиришга эришди.

  • 69'

    Кьеза ўрнига Лирола майдонга тушди.

  • 68'

    Лукакунинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 65'

    Янг ва Эриксен ўрнида Ҳакими ва Сенси майдонга тушди.

  • 64'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кьеза Ханданович устидан тўпни ташлаб қўйди.

  • 61'

    Влаҳович ва Валеро мадонга тушди. Куаме ва Бонавентура захирага олинди.

  • 61'

    Перишичнинг жарима майдони марказидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 57'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Риберининг супер узатмасидан сўнг Кастровили ҳисобни тенглаштирди.

  • 56'

    "Интер" тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 52'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лаутаронинг охиригача кураши жамоасига гол олиб келди. Чеккерини унинг зарбасидан сўнг ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

  • 48'

    Лукакунинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мартинес ҳисобни тенглаштирмоқда. Бош билан берилган зарба аниқ чиқди.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Янгнинг узатмасидан сўнг Перишич йўллаган зарба ноаниқ кетди.

  • 43'

    Барелла офсайдда қолиб кетди. Биринчи маротаба эмас.

  • 42'

    Янгнинг жарима майдонига узатган навбатдаги тўпини ҳам дарвозага жойлаб қўядиган футболчи топилмади.

  • 40'

    Лукакунинг жарима майдонига юриши муваффақиятсиз якунланди.

  • 37'

    Янгнинг узатмасини Драговски қайтариб юборди.

  • 33'

    Коларовнинг жаримадан йўллаган узатмасини ҳимоячилар қайтаришга эришди.

  • 32'

    Лаутарога нисбатан жиддий равишда қоида бузилди. Сариқ карточка керак эмасми?!

  • 29'

    Эриксен офсайдда қолиб кетди.

  • 25'

    Кьеза ҳимояда ҳам ишончли ҳаракат қилди.

  • 24'

    Миленковичнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 23'

    Майдон марказида Риберига қарши фол ишлатилди.

  • 20'

    Йўқ, ВАР орқали пенальти йўқлиги аниқланди.

  • 19'

    Касерес ўз жарима майдони ичида қоидани бузди. Пенальти.

  • 16'

    Янгнинг узатмасини ҳимоячилар ўтказмади.

  • 14'

    Тўп назорати "Интер"да.

  • 12'

    Перишичнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 9'

    "Интер" гол ўтказиб юборгач, каттароқ куч билан олдинга боришга мажбур бўлмоқда.

  • 6'

    Барелла сариқ карточка олди.

  • 3'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Куаме ҳисобни очмоқда. 

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди.

  • 0'

    А Серия 2-турининг марказий учрашувларидан бирига хуш келибсиз.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!