"Интер" - "Милан": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия Кубоги турнирининг чорак финалидан ўрин олган марказий баҳс - "Милан дербиси" трансляцияга хуш келибсиз. Сайтимиз уни сизга матнли кўринишда тақдим этади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди.
- 90+10'
Ҳакими ҳам огоҳлантирилди.
- 90+9'
Кесси сариқ карточка ишлаб олди.
- 90+7'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кристиан Эриксен жарима зарбасини аъло даражада ижро этиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
- 90+6'
Мейте жарима майдони яқинида қоидани бузди. "Интер"да яхши стандарт.
- 90+3'
Барелла ҳужумда кескин ўйнади. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
- 90+'
Ҳакам асосий вақтга яна 10 дақиқа қўшиб берди.
- 90'
Жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олган Лукакунинг зарбаси дарвозабон турган зона томон йўл олди.
- 88'
Брозович ўрнига Эриксен майдонга ташланди.
- 86'
Коларовнинг бурчакдан узатган тўпини Татарушану осонлик билан қайтариб юборди.
- 85'
Леау ва Салемакерс ўрнига Крунич ва Кастильехо майдонга тушмоқда.
- 83'
Ашраф Ҳакими жарима майдонига пастлатиб тўпни етказди. Татарушану уни ушлаб олишга эришди.
- 81'
Коларов бурчак зарбасини тезда ўйинга киритиб юборди. "Интер" позицион ҳужумда.
- 76'
Захира ҳаками ўйинга қўшилди. Паоло Валери захирага ўтади.
- 75'
Бош ҳакам Паоло Валерида жароҳат. У ўйинни давом эттиролмайди.
- 73'
"Милан" тезкор қарши ҳужумда эди, бироқ югуриб кетаётган футболчи йиқитилди ва ҳакам фол қайд этди.
- 72'
Коларов бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 71'
ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Ҳисоб тенглашди! Лукаку даҳшатли зарбаси билан дарвозага тўпни михлаб қўйди. 1-1!
- 70'
Пенальти! Ҳакам ВАРга мурожаат қилгач пенальти белгилади! Лукаку уни ижро этади!
- 69'
Барелла ҳужумда фаол ўйнади, бироқ тўп унинг қўлига тегиб кетди.
- 68'
"Интер"да ўзгариш: Перишич ўрнига Лаутаро Мартинез ўйинга қўшилди.
- 67'
Иван Перишич жарима майдони ичида 11 метрлик нуқта устидан туриб бош билан тшпни дарвозага тўғирлади, бироқ бироз аниқлик етишмади!
- 65'
Ребич сариқ карточка олди.
- 64'
Бурчак тўплари статистикаси бундай: 8-0!
- 63'
Перишич жарима майдончаси ичига тўпни ажойиб тарзда етказиб берди, бироқ дарвозабон уни эгаллаб олди.
- 61'
"Милан"да ўзгариш: Браим Диас ўрнига Анте Ребич ўйинга қўшилди.
- 60'
Лукакуда офсайд қайд этилди.
- 58'
Қизил карточка!!! Бош ҳакам Паоло Валери Златан Ибрагимовичга қизил карточка кўрсатди! Қоидабузарлик шунгача олиб келди.
- 57'
Николо Барелла тиббий ёрдам олмоқда. Жароҳат жиддий шекилли.
- 57'
Тэо Эрнандес қўпол ўйнади, у йиқитган футболчи тиббий ёрдамга муҳтож.
- 56'
Брозович яна бир бор бурчак тўпи ижро этади.
- 54'
Барелла ўйин қоидасини бузди, рақибини чалиб йиқитди. Ҳакам фол қайд этди.
- 53'
Брозович сариқ карточка олди.
- 52'
"Интер" бурчак тўпини ижро этади.
- 52'
Перишичнинг узатмасини ҳимоячилар ташқарига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.
- 51'
Брозович бурчак тўпини ижро этади.
- 50'
Санчес ажойиб узатмадан сўнг тўпни дарвозага тўғирлади, зарбага аниқлик етишмади.
- 48'
Суалихо Мейте жуда агрессив ўйнаб юборди. Ҳакам фол қайд этди.
- 46'
Конте таймни ўзгариш билан бошлаб олади: Маттео Дармиан ўрнига Ашраф Хакими ўйинга қўшилди.
- 46'
2-бўлим бошланди.
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.
- 45+1'
Златан Ибрагимович бош ҳакам билан тортишиб кетгани боис сариқ карточка олди.
- 45+'
Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 45'
Лукаку сариқ карточка олди.
- 43'
Салемакерс жарима майдони ичига узун пас ташлади, бироқ ҳимоячи уни узоқлаштирди.
- 41'
Брозович бурчак тўпи тепди, бироқ дарвозабон тўпни ҳеч кимга бермади.
- 40'
"Интер"нинг ҳужумлари якунланмай қоляпти. Перишичнинг узатмаси ҳам ўз эгасига етиб бормаслиги таъминланди.
- 37'
Ухх, қандай вазият "Интер"да!!! Жарима майдони ичидаги палапартиш вазиятга қарамай Санчес зарба берди, бироқ дарвозабон қайтарди!
- 34'
"Милан" тўпни назорат қилмоқда.
- 33'
Умумий зарбалар статистикаси: 6-4.
- 32'
ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Милан" ҳисобни очмоқда! Гол муаллифи - Златан!
- 31'
Жарима зарбаси қайтарилди, позицион ҳужум.
- 31'
Брозович Тэо Эрнандесга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам буни дарҳол илғаб, жарима зарбаси белгилади.
- 28'
Дармиан қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
- 27'
Перишич чап қанотдан ёриб кириб дарвозага зарба берди! Дарвозабон суперсейв намойиш қилди.
- 26'
Коларов бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 25'
Позицион ҳужум давом этмоқда. Бошқа бир "Интер" футболчиси зарба берди, ҳимоячи зарбани оёғи билан тўсиб қолди.
- 24'
Лукаку жарима майдони ичида бир ҳимоячи билан тўп учун курашиб якунда дарвозага аниқ зарба берди! Дарвозабон жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.
- 22'
Лукаку Дармиан узатган тўпни дарвозага тўғирлай олмади, ҳужум ҳам тўхтаб қолди. Тўп "Милан"да.
- 20'
Мажбурий ўзгариш: жароҳат олган Симон Кьер ўрнига Фикайо Томори ўйинга қўшилди.
- 19'
Симон Кьер майдонда ётибди. У тиббий ёрдамга муҳтож. Жароҳат жиддий кўринади.
- 18'
Симон Кьер сариқ карточка олди. Қўполлик.
- 17'
Шкриньяр жарима майдони ичига тўпни узатди, бироқ дарвозабон уни эгаллаб олди.
- 16'
Суалихо Мейте қўпол ўйнади. "Интер" жарима зарбасига эга бўлди.
- 13'
Леаунинг ажойиб узатмасини Ибрагимович дарвозага жойлай олмади! Гол уриш учун ажойиб имконият эди.
- 12'
Лукакунинг узатмаси ҳеч кимга насиб этмади. "Милан" қарши ҳужумга ўтади.
- 11'
Франк Кесси ўйин қоидасини бузди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
- 9'
Тэо Эрнандеснинг ҳимоя чизиғини ёриб киришга бўлган ҳаракатлари бесамар кетди.
- 8'
Далотнинг узатмаси йўлига тўғаноқ бўлишди.
- 7'
Брозович бурчакдан тўпни ўйинга киритди, лекин бир нечта ҳимоячилар фаоллик кўрсатиб хавфни бартараф этишди.
- 6'
"Милан" хавфли ҳужум ташкил этди. Симон Кьер жарима майдони ичига ажойиб узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар чаққонроқ ҳаракат қилди.
- 4'
"Интер" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. Брозович тўп олдида.
- 3'
"Милан" футболчиси Суалихо Мейте қўпол ўйин намойиш этди ва ҳакам жарима зарбаси белгилади.
- 2'
Салемакерснинг узатмасидан сўнг Рафаэль Леау тўпни дарвозага тўғирлади, бироқ зарбага сантиметрлар аниқлик етишмади! Илк хавфли вазият!
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
"Сан Сиро" жангга шай! Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия Кубоги турнирининг чорак финалидан ўрин олган марказий баҳс - "Милан дербиси" трансляцияга хуш келибсиз. Сайтимиз уни сизга матнли кўринишда тақдим этади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
Фикрлар