"Интер" - "Шахтёр": Матнли трансляция

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган "Интер" - "Шахтёр" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Трубин огоҳлантирилди. 

  • 90+'

    Трубинга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 90+'

    Конте ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

  • 90+'

    Эриксеннинг зарбасини Трубин қайтаришга муваффақ бўлди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Санчес яхши очилиб борди. Аммо унинг зарбаси юқорироқдан ўтиб кетди. 

  • 85'

    Лаутаро, Ҳакими ва Бастони майдонни тарк этди.  Эриксен, Дармиан ва Дамброзио майдонга ташланди. 

  • 81'

    Перишичнинг жарима майдонига узатмаси аниқ чиқмади. 

  • 78'

    Лаутаро ҳужумда қоидани бузди. 

  • 76'

    Гальярдини ўрнига Санчес майдонга тушмоқда. 

  • 73'

    Миланликларга навбатдаги бурчак зарбаси ҳам фойда келтирмади. 

  • 71'

    "Интер"нинг бурчак зарбаси наф келтирмади. 

  • 68'

    "Шахтёр" тўпни ўзида ушлаб турибди. Улар жуда кўп пасларни амалга оширмоқда. 

  • 64'

    Марлос ва Тете майдонни тарк этмоқда. Улар ўрнида Соломон ва Алан Патрик ҳаракат қилади. 

  • 63'

    Брозовичнинг узоқ масофадан берган зарбасини ҳимоячилар блоклади. 

  • 62'

    Брозович сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 60'

    Брозович бурчакдан узатган тўп ҳимоячиларга қийинчилик туғдирмади. 

  • 57'

    Барелла ҳужум вақтида қўполлик ишлатди. 

  • 53'

    Лукакунинг яна бир зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди. 

  • 53'

    Марлос ҳужумда фол ишлатди. 

  • 50'

    Лукакунинг зарбасини Трубин қайтарди. 

  • 48'

    Бастонининг жарима майдонига узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 44'

    Гальярдинининг зарбаси ноаниқ чиқди. 

  • 40'

    Ханданович Додонинг бош билан берган зарбасини қийинчилик билан қайтарди. 

  • 39'

    Ҳакими сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 36'

    Жароҳатланган Витао ўрнига Хочолова майдонга туширилмоқда. 

  • 34'

    Витаога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 34'

    Бурчак тўпини Брозович қисқа пас билан ўйнаб кетди. 

  • 31'

    Шкриньяр узоқ масофадан зарба бериб кўрди. Ноаниқ. 

  • 30'

    Гальярдини огоҳлантирилди. 

  • 29'

    Витаога сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 27'

    Тайсоннинг рейди ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 23'

    Кетма-кет бурчак зарбалари "Интер"га наф келтирмади. 

  • 22'

    Барелланинг узатмаси ҳимоячилар томонидан майдон ташқарисига чиқариб юборилди. 

  • 20'

    Коваленконинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 17'

    Лаутаронинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 16'

    Лукакунинг зарбаси ўз шеригига тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 14'

    Ҳакими ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

  • 13'

    Лукаку ҳужумда қўполлик ишлатди. 

  • 11'

    "Шахтёр" позицион ҳужум тайёрламоқда. 

  • 8'

    Брозовичнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришди. 

  • 6'

    Лукаку ҳужумда фол ишлатди. 

  • 3'

    Энди Барелланинг ўзи офсайдда қолиб кетди. 

  • 2'

    Барелла тўп узатган шериги ўйиндан ташқари ҳолатда экан. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. ЕЧЛ 6-тури якунига етиш арафасида. "Интер" - "Шахтёр" беллашувини Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!