
"Inter" - "Shaxtyor": Matnli translyatsiya
- 90'
Учрашув якунланди! Ҳакам учрашув асосий вақтига ҳеч қандай қўшимча дақиқалар қўшиб бермади. "Интер" финалда! Матнли трансляцияни Абдулввосид Валихонов олиб борди.
- 90'
Бурчакдан узатилган тўпни Гальярдини боши билан дарвозага йўллади. Пьятов тўпни қайтарди. Футболчи ҳужумда қоидани бузган экан.
- 86'
Ҳозиргина Лукаку ўрнига майдонга тушган Эспосито жуда қулай имкониятдан ҳисобни янада йирик кўринишга олиб келиши мумкин эди. Бироқ сўнгги зарбада у адашди.
- 84'
ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лукаку яна бир гол урди. У тезликда ҳимоячини ортда қолдириб, Пьятов оёқлари орасидан тўпни ўтказди.
- 82'
Эриксен Лаутаро ўрнини тўлдирди.
- 80'
Дамброзио ўрнига Мозес майдонга тушди.
- 78'
ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Шахтёр" ўйинни ташлаб юборди. Лукаку жамоасининг 4-голини урди. Лаутародан супер пас. Кимдир "Интер"ни "катеначчо" деганмиди?!
- 74'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лаутаро ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди. Майдон марказида Степаненконинг қўпол хатоси жамоасига қимматга тушди.
- 72'
Миланликлар тўп назоратини маҳкам ушлаб турибди.
- 70'
Марлос олисроқдан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп ҳеч бир футболчига насиб этмади.
- 68'
Гальярдини ҳужумда қоидани бузди.
- 66'
Янг ўрнига Бираги майдонга тушди.
- 64'
ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дамброзио бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
- 62'
"Шахтёр" футболчиларининг хавфли ҳужуми Мораеснинг зарбаси билаан якунланди. Ханданович ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилди.
- 61'
Янгнинг айёрона узатмаси ҳимоячи томонидан ўқилди.
- 59'
Алан Патрик ўрнига Соломон майдонга тушди.
- 58'
Тайсон сариқ карточка билан жазоланди. Майдон марказида Бастони яққол тўхтатиб қолинди.
- 56'
Барелла жарима майдонига чап қанотдан тезлик билан ёриб кирди. Узатма йўлини эса ҳимоячи тўсиб қолди.
- 53'
Майдон марказида Годинга нисбатан қўполлик ишлатилди. Ҳакам бу гал кечирди.
- 51'
Лукаку тўпни қабул қилиб олгач, чиройли тарзда айланиб олиб, дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди. Аммо тўп керагича айланмади.
- 48'
Лаутаро узоқдан Пьятовнинг дарвозани тарк этганини кўриб, парашют усулида зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида.
- 47'
"Интер" ҳимоячилари дарвоза олдида хавфли ўйнамоқда. Уларнинг бахтига вазият хайрли якунланди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 45'
Танаффус!
- 45+'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 43'
Маркос Антонио узоқ масофадан ажойиб зарба берди. Тўп траекторияси супер гол томон олиб бораётганди. Бироз ноаниқ.
- 40'
Тайм сўнгида жамоалар темпни тушуришди. Аниқроғи, "Интер" тўпни мақсадсиз олиб юриш билан вақт ўтказяпти. Украиналиклар эса фаол.
- 37'
Пьятов тўпга чиқишда ишончсиз ҳаракат қилмоқда. Биринчи голда ҳам унинг ноаниқ узатмаси ортидан ҳужум бошланганди.
- 34'
Барелла ўнгроқдан қочиб бориб, зарба берди. Пьятов ўз ўрнида.
- 32'
"Интер" ҳимояда 7 киши бўлиб ҳаракатланмоқда. Бу "Шахтёр"га қийинчиликлар туғдирмоқда.
- 29'
Додонинг қанотдаги чиройли ҳаракатларидан сўнг тўп Мораесга етиб келди. Зарба эса ҳимоячилар томонидан блокланди.
- 26'
"Интер" гол уриши мумкин эди. Лаутаро узатилган тўпга ета олмади. Дамброзионинг зарбаси эса ноаниқ кетди.
- 25'
Барелланинг навбатдаги узатмаси ўхшамади. Ҳимоячилар ишончли ўйнади.
- 23'
"Интер"нинг 11 футболчиси ўз ярим майдонида.
- 20'
Дамброзионинг қоши ёрилди. Қон оқиб турган ҳолда ўйнаш мумкин эмас. Ҳаммаси жойида, футболчи жиддий шикастланмаган.
- 19'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Николо Барелланинг қанотдаги ажойиб ҳаракатлари ва узатмаси Лаутаронинг бош билан йўлланган аниқ зарбаси билан якунланди.
- 15'
"Интер"нинг икки маротаба уюштирган қарши ҳужуми зарбагача етиб бормади. "Шахтёр" учун огоҳлантириш қўнғироғи.
- 12'
"Кончилар" тўпни ғоят эҳтиёт қилишмоқда. "Интер" ҳамлага тайёрланиб кутяпти.
- 9'
"Интер"нинг фаол ҳужумлари олдида украинлар бош эгишни хоҳламаяпти. Улар анча хотиржам тўпга эгалик қилмоқда.
- 6'
Дамброзио фаоллик эвазига яхши вазиятдан жарима зарбаси ишлади. Бироқ ижро яхши бўлмади.
- 2'
Ўйин бошида "Интер" вакиллари ҳужумга ўтишди. Аммо ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб, ҳавфни бартараф этди.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келиб улгуришди.
- 0'
Ассалому алайкум еврофутбол излосмандлари. Германияга хуш келибсиз!
Fikrlar